«Россия-1» телеканалида «Главная сцена» мусиқий танлови суперфинали ўз ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда «Super.ru».
Унда ҳамюртимиз Сардор Милано мутлақ ғолибликни қўлга киритди, у томошабинлар овозларининг қарийб 37 фоизини тўплашга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, суперфиналга ҳар бир жамоадан бир кишидан — жами беш киши йўл олган эди. Улар орасида Арсен Мукенди, Александр Иванов, Ксения Дежнева, «Моя Мишель» гуруҳи ва Сардор бор эди.
Изоҳ (0)