Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистоннинг саккизта олий ўқув юртига француз тили дарсликларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Гап Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллари институти, Бухоро, Фарғона, Андижон, Урганч ва Қарши давлат университетлари ҳақида бормоқда.
Дарслик ва қўлланмалар олийгоҳларнинг француз тили кафедралари вакилларига 16 апрель куни Тошкентдаги Франция элчихонасида топширилган. Акция Франция элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилган.
Изоҳ (0)