Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети француз тили факультетининг янги биноларидан бирида Француз тили маркази очилишига кўмак беради, деб хабар қилмоқда «12news.uz».
Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Ўлс Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов билан учрашувда маълум қилган.
«Шунингдек, элчи Тошкентда Француз альянси очилиши режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди. Унда фаолият кўрсатадиган кутубхонадан француз тилини ўрганиш истагида бўлган барча фойдаланиши мумкин бўлади», − дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)