Польшанинг автобус, троллейбус, трамвай ишлаб чиқарувчи Solaris Bus & Coach S.A. компанияси делегацияси Ўзбекистон ҳукумати билан Тошкент шаҳар ҳокимлигида музокара олиб борди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Унда ҳар икки томон шаҳар жамоат транспорти тизимининг асосий талаблари ва Solaris’нинг таъминлаш имкониятларини муҳокама қилишди.
Польша компаниясининг савдо ва лойиҳалар бўлими раҳбари Пауло Сантоснинг сўзларига кўра, бугунги кунда муаммо шундаки, жамоат транспортларида иш кунининг бошланиши ва якунланишида йўловчилар жуда кўп, қолган вақтларда эса жуда оз бўлади. Тошкентга ана шу муаммони ҳал қила оладиган автобус тури керак.
Шунингдек, Пауло Сантоснинг айтишича, фойдаланишга топшириладиган автобуслар суюлтирилган газ асосида ишлаши керак. «Бизнинг компания шундай автобусни тақдим қилди ва Ўзбекистон томонини Польшага таклиф этди», − деди Сантос.
Изоҳ (0)