Москва давлат фуқаролик авиацияси техника университети ва Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамкорлик ҳақида битим тузди, дея хабар бермоқда «Новый Век» «РИА Новости»га таяниб.
ТДТУ ректори Равшан Саидаҳмедов айтишича, битим илмий тадқиқотлар ва ўқув-услубий ишлар олиб бориш, шунингдек малака ошириш учун ўқитувчи ва талабалар алмашинувини назарда тутади.
Бундан ташқари, ҳамкорлик йўналишлари орасида халқаро тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш, таълим дастурларини ва илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий ва ўқув-услубий адабиётлар алмашинуви кабилар бор.
Изоҳ (0)