Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида «Мен Ўзбекистон фуқаросиман» номли китоб-альбоми нашрдан чиқди. Бу ҳақда нашриёт расмий сайти хабар берди.
Манбада ёзилишича, ушбу китоб мустақил Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий-маданий мероси, илм-фани, адабиёти, замонавий иқтисоди, миллий қадриятлари, олий, ўрта махсус таълим тизимидаги янгиликлар, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттирган.
Шунингдек, китобдан ўзбек халқининг мустақиллик даврида эришган ютуқлари акс этган ранг-баранг фотосуратлар, бадиий безаклар ҳам ўрин олган.
Китоб олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги институт, университет талабалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей, умумтаълим мактаб ўқувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.