Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Malibu автомобилининг қамишлар билан ўралган кўл ичида тургани, сўнг у ердан кран ёрдамида тортиб чиқарилгани акс этган фотосуратлар билан бўлишди.
Ҳодиса қаерда ва қачон содир бўлгани номаълум. Ўзини ушбу воқеа гувоҳи деб таништирган фойдаланувчи машина ёмғирли кунда катта тезликда ҳаракатланаётиб, йўлдан отилиб кетгани ва кўлмакка тушиб кетганини ёзди. Шунингдек, бу ҳайдовчи ва йўловчилар учун ҳалокатли бўлмаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)