Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан тезкор мажлис ўтказмоқда, дея хабар берди «Корреспондент.net».
Унда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти масалалари, шунингдек Украина ва Ямандаги вазият муҳокама қилинмоқда.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, тезкор мажлис иштирокчилари Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқмоқда.
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ 25 та давлат етакчилари Москвада 9 май кунги Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)