Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ билан илиқ алоқалар тикланишига умид билдирди. «РИА Новости» хабарига кўра, Панамада давом этаётган Америка саммитида Мадуро АҚШ давлат котиби маслаҳатчиси Томас Шеннон билан учрашган.
«Унга, Венесуэла қадри ва суверенитетига ҳурмат асосида, ўзаро муносабатларнинг янги босқичи эшиклари очилишига тилакдошлигимни айтдим», - деди Мадуро.
Венесуэла президенти Панамада ўтаётган саммит икки қитъа мамлакатлари ўртасидаги янги муносабатлар эшигини очиб беришига умид билдирди.
Бундан аввалроқ, саммит доирасида Куба ташқаи ишлар вазири ва АҚШ давлат котиби ўртасида учрашув режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди – бу ҳар иккала мамлакат учун сўнгги 50 йиллик тарихидаги энг муҳим ўзаро учрашув сифатида кўрилмоқда.
Саммит давомида АҚШ президенти Барак Обама ва Куба етакчиси Рауль Кастро ўртасида мулоқот ўтказилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Изоҳ (0)