9 апрель куни Бишкекдаги Оналик в болаликни муҳофаза қилиш миллий марказининг туғруқ уйида тўрт эгизак туғилди, дея хабар бермоқда «UZ24».
Маълумотларга кўра, чақалоқларнинг биринчиси - 2080 грамм, иккинчиси – 2270 г, учинчиси – 1770 г ва тўртинчиси – 2591 г вазнда туғилган.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати айни пайтда она ва болаларнинг саломатлиги яхши ва улар шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилмоқда.
Қирғизистонлик аёлнинг уч нафар фарзанди бўлиб, эндиликда у етти фарзанднинг онасига айлангани айтилмоқда.
Қайд этилишича, Қирғизистонда сўнгги 23 йил ичида икки марта тўрт эгизаклар туғилган.
Изоҳ (0)