АҚШ Давлат департаменти вакили Жефф Ратке Вашингтон Эроннинг ядро дастури туфайли қўйилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Ҳаракатларнинг қўшма комплекс режаси доирасидаги маълум мажбуриятлар Эрон томонидан амалга оширилгани тасдиқланган тақдирда санкциялар босқичма−босқич олиб ташланади», − деди Ратке. Унинг қайд этишича, Теҳрондан санкцияларни олиб ташлаш механизми Лозанна келишувларига мос келади.
Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон «олтилик» мамлакатлари билан ядро дастури бўйича шартномани мамлакатга нисбатан амалда бўлган санкциялар олиб ташланиши кафолати берилсагина имзолашини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)