Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропорти учиш йўлагида Москвага учиши лозим бўлган хусусий самолёт ёниб кетди, дея хабар бермоқда Meduza.
Учишга ҳозирланаётган пайтда самолёт шассисида ёнғин чиққан. Учувчи самолётни тўхтатишга улгурган. Ҳодиса оқибатида бортда бўлган 6 нафар йўловчининг ҳеч қайсиси шикастланмаган.
Самолёт Москвадан Исроилга даволаниш учун жўнатилиши режалаштирилган беморни олиб келиши лозим бўлган.
Изоҳ (0)