Бангладешдаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди ва яна шунча одам шикастланди, дея хабар бермоқда ТАСС маҳаллий ахборот портали тарқатган маълумотга таяниб.
Ҳалокат маҳаллий вақт билан 01:15 (Тошкент вақти билан 00:15)да, Фаридпур округида содир бўлган.
Дастлабки тахминларга кўра, Бангладеш пойтахти Даккага йўл олган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.
Дарахтга бориб урилган автобус тўнтарилиб қолган. Йўловчиларнинг сўзларига кўра, автобус юқори тезликда ҳаракатланган.
Жароҳатланганлар шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)