Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази умумтаълим мактабларининг 8-синфларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан оралиқ назорат ишларини рус тилида ўтказиш учун мўлжалланган методик тавсияларда учраган хатолар тўғриланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳида ушбу хатолар фаол муҳокама қилинган. Республика таълим маркази барча чипталардаги хатолар тўғриланиб, Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти ва ZiyoNet порталига жойлаштирилганини маълум қилган.
Шунингдек ушбу чипталар назорат ишлари учун фақат тавсия ҳисобланиши, мактабларнинг методик бирлашмалари чипталарнинг 15−20 фоизини ўзгартириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.
Изоҳ (0)