Наманган вилояти Поп туманида 2015 йил 7 апрель куни 130 kVt қувватига эга синов фотоэлектр станциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Станция Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасидаги ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум доирасида қурилган.
Поп тумани ҳокими Баҳодир Раҳмонов айтишича, Жанубий Корея станция қурилиши учун 700 минг доллар миқдорида грант маблағларини тақдим этган. Станция қурилиши билан боғлиқ қолган харажатларни «Ўзбекэнерго» ДАК молиялаштирган.
Изоҳ (0)