Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’да Бейонсе исмли қизнинг ҳикояси оммалашиб кетди, дея хабар бермоқда TJournal. У машҳур «Нью-Йорк одамлари» (Humans of New York) блогида чоп этилган эди.

Бейонсе. Фото: TJournal

Бейонсе. Фото: TJournal

Одатда ушбу блог муаллифлари ўз қаҳрамонлари билан юзма-юз учрашиб, уларни расмга олади ва кичик интервьюча уюштиради.

Бейонсе блог вакилига баъзан ўз исмидан нафратланиб кетишини айтди. «Чунки мен уялчанг ва одамовиман. Исмим таниқли қўшиқчиникидек бўлгани учун эса ҳамма менга эътибор қаратади», — деди қиз ва ўзи тушган ёқимсиз вазиятларни мисол қилиб кўрсатди. Шунингдек, исми Бейонсе эканлигини эндигина билиб олганлар атайлаб қўшиқчининг биронта ашуласини хиргойи қила бошлашини, буни эса унинг жини суймаслигини таъкидлади.

Ушбу пост чоп этилганидан кўп ўтмай, унга кўплаб изоҳлар билдирилди. Уларда бошқа таниқли актёр ёки қўшиқчи билан бир хил исмга эга кишилар ўз дардларини достон қилиб кетди. Жумладан Мэри-Кейт Олсен, Уилл Смит, Кэти Холмс, Виктория Бекхэм исм-шарифли фойдаланувчилар ўз исмларидан шикоят қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Андижонда 127 минг нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ҳар йили яна 50 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади” — президент 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 февралдан метан заправкалар фаолияти тикланади
Маҳаллий
Жиззах, Самарқанд, Фарғонада электр тармоғига ноқонуний уланиб, қарийб 250 млн сўм зарар етказган тадбиркорлар ушланди