«Россия-1» телеканалидаги «Главная сцена» («Бош саҳна») вокал шоуси ярим финалида ўзбекистонлик қўшиқчи Сардор Милано Константин Меладзе жамоасидан финалчилар учлигига кирди.
Сардор «Гладиатор» фильмидан саундтрек ижро этди. «Бу ҳақиқий мўъжиза! Қандай қилиб одам, эркак бундай куйлай олишига ақлим етмаяпти», — деди Уолтер Афанасьев.
Сардор Миланонинг ижод йўли Тошкентдаги «Оловуддин» болалар студиясидан бошланган. Шундан сўнг у классик фортепиано синфи бўйича театр коллежида, 2010 йилдан бошлаб эса Москва мусиқий билим юртида ўқиди.
Сардор бунгача ҳам кўплаб халқаро танловларда иштирок этган. Хусусан, «Новая волна — 2011» саралаш босқичида ярим финалчи, «Евровидение — 2012» танлови саралаш босқичида эса финалчи бўлган.