Rockwell Collins компанияси қирувчи самолёт учувчисига атрофни самолёт девори орқали кўриш имконини берувчи III Ҳелмет Моунтед Дисплай Сйстем (ҲМДС)$/ЭХ$ шлемини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Корреспондент.net.
Самолёт периметри бўйлаб атрофни кўрсатиб бера оладиган олтита симсиз инфра-қизил камера учувчига бомбардимончи самолётнинг девори орқали, реал вақт режимида атрофни «томоша қилиш» имконини тақдим этади. Дубулға ёрдамида куннинг қоронғи вақтида ҳам атрофни кузатиб бориш мумкин.
Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, ушбу янги ускуна учувчига самолётдаги ва унинг атрофидаги вазият ҳақида батафсил ахборот олишга ёрдам беради.
Хабар берилишича, HMDS’нинг визорига парвоз тезлиги, баландлиги ва йўналиши ҳақидаги маълумотлар чиқариб турилади, бу эса, классик дисплейдаги тасвир билан таққослаганда, учувчига маълумотларни тезроқ идрок этишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)