• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Skype фойдаланувчиларидан пул ундирувчи товламачилар тармоғи МДҲда ўндан ортиқ офисга эгалиги маълум қилинди

    Skype’нинг ишонувчан фойдаланувчиларидан алдов йўли билан пул оладиган товламачилар тармоғи Россия ва МДҲда ўндан ортиқ офис ва бир неча юзлаб аккаунтларга эга. Бу ҳақда ташкилотнинг аноним аъзоси Россиядаги «Хабрахабр» ҳамжамияти фойдаланувчисига маълум қилди, дея хабар бермоқда TJournal.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    Фирибгарлар тармоғининг аноним ходими сўзларига кўра, улар ишлайдиган ташкилотнинг ўзида Россияда еттита, МДҲ мамлакатларида эса яна тўртта офис бор. Иш смена бўйича олиб борилади, унинг жамоаси етти кишидан иборат, катта эҳтимол билан, иккинчи сменада ҳам шунча киши ишлайди.

    Лойиҳа иштирокчиларининг ўзи бузилган Skype аккаунтлари ва пул ўтказилиши сўраладиган электрон хамёнларнинг рақамлари қаердан олинишини билишмайди. Асосан Qiwi хамёнларидан фойдаланилади, чунки «Яндекс.Денги»нинг хамёнларини «персоналлаштириш бироз қимматроқ».

    Ташкилот ходимлари маълум бир малакага эга бўлишлари лозим: фирибгарнинг сўзларига кўра, ходимлар психология бўйича камида иккита китоб ўқиб чиққанидан сўнг ишга қабул қилинади. Ҳуқуқбузарлар баъзан чатда аввалги сўзлашув матнидан фойдаланишга ҳаракат қилишади, бироқ, бир вақтнинг ўзида учтадан 20 нафаргача одам билан мулоқот олиб борилгани сабаб, ҳар доим ҳам бундан самарали фойдаланиб бўлмайди.

    Нишон сифатида одатда контактлар рўйхатидан пул тўлаш қобилияти бор кишилар танлаб олинади: фойдаланувчининг ёши қанча катта бўлса, шунча яхши. Агар профилда унинг ёши кўрсатилмаган бўлса, унинг ники (тахаллуси) ёки фамилия ва исмларини тўлиқ киритгани унинг «жиддийлиги»ни кўрсатиб бериши мумкин.

    Ҳар бир ходим бир ойда режа бўйича камида 100 минг рубль «ишлаши» керак, шундан 40 фоизини ўзига маош сифатида олади. Агар «унумли ишласа», қўлга киритилган сумманинг 50 фоизи ходимга берилади, бироқ бериладиган пул ҳеч қачон 200 минг рублдан ошмайди; аноним ходим бунинг сабабини маълум қилмаган.

    Аноним ходимнинг маълум қилишича, бир «қурбон»дан кўпи билан 14 минг рубль олиш мумкин. Бу нарса оммабоп электрон пул ўтказиш тизимларида ўтказиладиган пул миқдори 15 минг рубль қилиб чеклангани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар 11 офиснинг ҳар бирида 14 нафардан ходим ишлаши инобатга олинса, бундай компаниянинг йиллик пул айланмаси 180 миллион рублга тенг эканини тахмин қилиш мумкин.

    Ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида VPN-боғланиш билан созланган алоҳида серверлардан фойдаланилади, бироқ ходимларнинг ўзини ҳам туҳмат қилиш билан қўрқитишади.

    «Ўйлашимча, улар кўраётган хавфсизлик чоралари етарли. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз босим остидамиз. Агар ишламасанг – сенга қарши нимадир топишади. Ёки нимадир қилишади… Ҳозир бу ҳақида гапиришни хоҳламайман», - деди фирибгарлик гуруҳининг аноним аъзоси.

    Аноним фирибгарнинг сўзларига кўра, у бу ишни эълон орқали топган, бироқ бу эълонда нима деб ёзилганини маълум қилишни хоҳламаган.

    17 март куни россиялик блогер ва тадбиркор Сергей Доля Acronis компанияси PR-директори Екатерина Турцеванинг Skype аккаунти бузилгани ҳақида хабар берганди: жиноятчилар унинг дўстидан «Яндекс.Кошелёк»га 15 минг рублдан пул ўтказишни сўрашган. Skype ушбу ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

    08.04.2015, 21:45   Изоҳ (0)   4301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Samsung Galaxy A смартфонлари реклама ролигида Apple устидан кулди (видео)

    08.04.2015, 15:08

    Янги Surface 3 планшети ўз-ўзини зарядлай олиши хабар берилди

    08.04.2015, 13:37

    Ўзбекистонда Lenovo А606 смартфонини 550 минг сўмга харид қилиш мумкин

    08.04.2015, 11:18

    Гуруч донаси катталигидаги дунёдаги энг митти компьютер яратилди

    08.04.2015, 09:08

    «Дарё» Америкада: Plantronics’нинг Кремний водийсидаги офисига ташриф

    07.04.2015, 16:00

    Ярим миллион Reddit фойдаланувчилари сирли тугмани босгани маълум бўлди

    07.04.2015, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.