Michigan Micro Mote (М³) — дунёдаги энг митти автоном компьютер. Унинг ҳажми атиги бир куб миллиметрга тенг, деб ёзади «Mail.ru».
Кичик ҳажмига қарамай, қурилма суратга тушира олади, ҳароратни аниқлай олади ва босим кўрсаткичларини қайд этади. Унинг ягона камчилиги — унга клавиатура ва сичқонча ёки мониторни улашнинг иложи йўқ. Бироқ олимлар бунинг бошқа йўлини ўйлаб топди: оператор томонидан компьютерга юқори частотали маълум импульслар орқали ахборот жўнатилади, девайснинг ўзидан ахборот юбориш эса радиосигнал ёрдамида амалга ошади.
Қурилманинг ихчам ҳажми уни тиббиётда (организмга киритиб, баъзи кўрсаткичларни мониторинг қилиш учун) ва нефть қазиб олишда (нефть конларини топиш учун) қўллаш имкониятини беради.
Изоҳ (0)