Ўзбекистонда Lenovo А606 — Хитой компаниясининг 4G технологиясига эга энг арзон смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Қурилма 5 дюймли ва 854×480 пикселли IPS-дисплей, тўрт ядроли МТ6582М процессори, 8 мегапикселли асосий камера, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира (+microSD), 2000 мА/с сиғимли аккумуляторга эга .
Смартфон Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Тошкентнинг «Флешка» савдо мажмуасида Lenovo А606 смартфонини 547 минг сўмга харид қилиш мумкин. Унга фирма ғилофи қўшиб берилади.
Изоҳ (0)