Яқиндан Samsung компанияси Ўзбекистон телеканалларида Galaxy A смартфонлари сериясига бағишланган қизиқ бир реклама ролигини намойиш эта бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Унда Жанубий Корея компанияси ўзининг азалий рақиби — Apple’ни масхара қилди.
Роликда Samsung Galaxy A маҳсулотлари серияси афзалликларини санаб ўтади ва бирйўла уларни «олмали» маҳсулотлар билан таққослайди.
Гап шундаки, реклама ролигида олма мевасидан фаол равишда фойдаланилган. Бунга лавҳани кўриб, ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)