Россиянинг Белгород вилоятида 11 ёшли мактаб ўқувчиси яшин қурбони бўлди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
Бола дўстлари билан мактаб яқинидаги стадионда ўйнаётган пайтида уни яшин келиб урган. Ҳодиса 5 апрелда содир бўлган.
Олган зарбасидан болакай воқеа жойида ҳалок бўлган. Айни пайтда терговчилар гувоҳларни сўроқ қилиб, ҳодиса юз берган вазиятни аниқлаштирмоқда. Текширув натижалари бўйича процессуал қарор чиқарилади.
Изоҳ (0)