Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида 17 ёшли қариндошини қутқармоқчи бўлган етти кишидан иборат оила чўкиб кетди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Ҳодиса марҳумларни хотирлаш кунида оила аъзолари ўз аждодлари қабрларини зиёрат қилгач содир бўлди. Қабрни тозалаб бўлгач, қўлини ювмоқчи бўлган қиз сув омборига тушиб кетди.
Унинг қариндошлари, жумладан ота-онаси унга ёрдамга шошилди, бироқ натижада у билан биргаликда чўкиб кетди.
Нашр маълумотларига кўра, нобуд бўлганлар орасида 13 ва 15 ёшдаги икки ўсмир ҳам бўлган.
Изоҳ (0)