Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари қирувчи самолёти мамлакат шимолидаги Уттар-Прадеш штатида ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Times of India’га таяниб.
Гувоҳлар кўрсатмаларига кўра, ҳалокатдан аввалроқ икки учувчи катапульта воситасида самолётдан ирғиб чиқишга муваффақ бўлган. Ҳодиса жойида учувчилар кабинасида улар бўлмаган. Самолёт тури ва воқеа тафсилотларига айни пайтда аниқлик киритилмаяпти.
Изоҳ (0)