Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2015 йил 29 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисидаги қарори матни МСК матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Фото: elections.uz

Фото: elections.uz
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90, 117-моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларидан олинган овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

2. Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Эслатиб ўтамиз, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 17 миллион 122 минг 597 нафари ёки 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовни ёқлаб овоз берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?