Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни давлат раҳбари лавозимига қайта сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди, дея хабар бермоқда «Новый век» нашри Украинанинг Тошкентдаги элчиси Юрий Савченкога таяниб.
Украина президенти Ислом Каримовга миллий иқтисодиёт модернизациясидаги кенг кўламли дастурларни амалга оширишда, барқарорлик ва тинчлик омилини белгиловчи демократик институтларни ҳар томонлама ривожлантиришда муваффаққиятлар тилади.
Порошенко шунингдек, Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалар янада ривожланишига умид билдириб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига биноан Ислом Каримовга сайловчиларнинг 90,39 фоизи овоз бергани маълум бўлди.
Изоҳ (0)