Ўзбекистон ҳукумати 27 мартдаги қарори билан ўтган ёзда Тошкентнинг эски шаҳар қисмида қурилган янги Нурафшон кўчасида ўнта беш қаватли уй қурилишини тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Тўртта янги бир ва уч подъездли уйлар Форобий ва Нурафшон кўчалари кесишувида, яна тўрттаси Нурафшон ва Сағбон кўчалари кесишувида, биттаси Қорасарой ва Нурафшон кесишувида, қолган биттаси эса Нурафшон кўчасида жойлашади.
Кўп қаватли уйларни Асака банки, Ипотека банк, Ипак йўли банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», Миллий банк кредитлари ҳисобидан қуриш режалаштирилган.
Қарорга мувофиқ Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Нурафшон, Беруний, Зарқайнар, Сағбон, Сақичмон кўчалари ва Себзор массиви чегараларида якка тартибда янги уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тақиқланади.
Изоҳ (0)