Москва метросида пенсионер аёлни қутқариб олишди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Гап шундаки, бекатлардан бирида вагондан чиқаётиб, кекса аёл қоқилиб кетди, натижада оёғи вагон ва платформа оралиғидаги тирқишга тиқилиб қолди.
Аёл мустақил равишда у ердан чиқа олмагач, бошқа йўловчилар унга ёрдамга келди. Баланд алоқа орқали улар ҳодиса ҳақида машинистга хабар берди, у эса поездни тўхтатиб турди. Эркаклар вагонни чайқата бошлади ва 15 сония ичида аёлнинг оёғини бўшатиб олди. Пенсионер аёл оёғидан шикастланди ва касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)