Москва ва бутун Россия Муқаддас Патриархи Кирилл Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, дея хабар бермоқда Москва Патриархати расмий сайти.
«Бўлиб ўтган сайловларда Сизнинг юртдошларингиз томонидан қўллаб-қувватланганингиз кўп йиллик меҳнатларингизнинг юқори баҳоланиши, шунингдек кишиларда яхши ҳаёт учун янги умид борлигидан дарак беради», — дейилади табрик мактубида.
Патриарх Ўзбекистон ҳукумати органларининг Рус православие черкови Тошкент епархияси билан ҳамкорлиги давом этишига умид билдириб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига биноан Ислом Каримовга сайловчиларнинг 90,39 фоизи овоз бергани маълум бўлди.
Изоҳ (0)