Бразилиянинг Пасу-Фунду шаҳрида яшовчи уч эгизак опа-сингиллар — Рафаэла, Рошель ва Тагиан Бини бир кунда турмушга чиқди ва тўй маросимини биргаликда ўтказди, дея хабар бермоқда The Daily Mail.
29 ёшли келинлар деярли бир хил кўйлак кийиб, соч турмаги ва макияжни ҳам бир-бирига ўхшаш қилиб танлади. Куёвлар ҳам бир хил костюм ва соч турмагида намоён бўлди.
Уч эгизакларнинг куёвлари айтишича, улар бўлажак рафиқаларини меҳроб ёнида адаштириб юборишдан қўрққан, бироқ хайрият, бундай бўлмаган.
Изоҳ (0)