Ҳиндистоннинг Махараштра штатида вазир болалар байрамига қурол билан келди, дея хабар бермоқда The Times of India.
Ҳодиса Жалгаон шаҳрида мактаб ўқувчиларига дарсликлар топшириш вақтида содир бўлди. Штатнинг сув манбалари вазири, мамлакатда ҳукмдор «Бхаратия Жаната парти» партияси аъзоси Гириш Махажан тадбирга белбоғига тўппонча осган ҳолда келган ва шу ҳолатда болалар олдида нутқ сўзлаган.
Мухолифат Махажанни қаттиқ танқид қилди, унинг намойишкорона қурол тақиб юриш орқали ўқувчиларга хунук намуна кўрсатаётгани таъкидланди. Махажан эса бунга жавобан, тўппонча олиб юриши учун лицензияси борлигини ва ноқонуний хатти-ҳаракатни амалга оширмаганини айтди.
Изоҳ (0)