29 март, якшанба куни кечқурун Мисрнинг Сохаг провинциясида микроавтобус, юк машинаси ва такси автомобили тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Автоҳалокат натижасида 17 киши қурбон бўлди, яна етти киши жабрланди.
Йўл-транспорт ҳодисаси Сохагни Қизил денгиз провинцияси билан боғловчи йўлда содир бўлди. Тўқнашув оқибатида микроавтобус қияликдан ағдарилиб кетди. Ҳалокатда ишга кетаётган Миср фуқаролари нобуд бўлди.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)