Франция жанубида ҳалокатга учраган Airbus А-320 иккинчи учувчисининг севган қизи Андреас Любицдан фарзанд кутаётганини маълум қилди, деб ёзади The Daily Mail.
Учувчи оила қурмоқчи бўлган 26 ёшли мактаб ўқитувчиси Катрин Голдбах ҳомиладорлигини бир неча ҳафта аввал билган. Нашр бу ҳақда Любиц хабардор бўлган-бўлмаганлигига аниқлик киритмаган.
Жуфтлик ўсмирлик пайтларида танишган бўлиб, сўнгги етти йил ичида бир неча бора алоқаларини узиб, яна қайта тиклаган. Сўнгги марта — бир неча ҳафта аввал бўлган жанжалларидан сўнг учувчи қизни қайтариш учун унга янги Audi автомобилини сотиб олмоқчи бўлган.
Аввалроқ Airbus А320 самолёти иккинчи учувчисига нисбатан «қасддан қотиллик қилиш тўғрисидаги» иш қўзғатилди. Марсель прокурори иккинчи учувчи Андреас Любиц онгли равишда баландликни пасайтирганини айтди. «Унинг буни нима сабабдан қилгани ҳозирча бизга маълум эмас, биз шуни биламизки, самолётни у қулатган», — дея таъкидлади Робен.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Альп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)