29 март, якшанба куни Туркия жануби-шарқидаги Шанлиурфа провинциясида юз берган йирик авария натижасида 12 киши ҳалок бўлди, яна олти киши жабрланди, дея хабар бермоқда ТАСС. Маҳаллий телевидение хабарига кўра, Шанлиурфа—Акчакале автотрассасида учта транспорт воситаси тўқнашиб кетган.
Маълумотларга кўра, қурбонлар орасида ёш болалар бор. Жабрланганлар яқин орадаги касалхоналарга етказилган. Ҳодиса жойида тиббиёт ходимлари ва полиция ишламоқда.
Трассада енгил автомобиль, йўловчи микроавтобуси ва бетон қорадиган машина тўқнашиб кетган. Тўқнашув сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)