Ҳиндистонда чуқурга тушиб кетган боласини чиқариб олишга 11 соат давомида уринган она фил акс этган видео интернетда оммалашиб бормоқда, деб хабар берди «Вести.ru».
https://youtu.be/Wjq1e71CbZ4
Кадрларда ҳолдан тойган она фил лой билан тўлган ташландиқ қудуққа тушиб кетган боласини чиқариб олишга муваффақиятсиз уринаётгани акс этган. Филча анча ботиб қолгани туфайли онасининг уринишлари бефойда кетган. Жониворларнинг атрофини томошага келган одамлар ўраб олган.
Филларга қутқарувчилар ёрдамга келиб, филчани онаси бағрига қайтарган. Улар тўпланган томошабинларни ҳам тарқатиб юборган.
Изоҳ (0)