Япония «Когаку-5» деб номланган жосус йўлдошни учирди, дея хабар бермоқда «Российская газета» JАХА аэрокосмик агентлигига таяниб. Жараён силлиқ кечган ва сунъий йўлдош режали режимда орбитага чиққан.
H-2А элтувчи ракетаси мамлакат жануби-ғарбидаги Танэгасима космик маркази ҳудудидан ҳавога кўтарилган.
Тахмин қилинишича, «Когаку-5» ўзидан аввалги «Когаку-3» ўрнини эгаллайди. Ушбу жосус йўлдош бундан олти йил олдин орбитага чиқарилган эди.
Изоҳ (0)