Туркиянинг Истанбул шаҳрида Adimlar журнали таҳририяти жойлашган бинода портлаш содир этилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Тергов ҳодисани теракт деб баҳоламоқда. Маиший газ портлагани ҳақидаги версия дарҳол асоссиз деб эътироф этилди.
Портлаш натижасида журналнинг Унсал Зор исмли ходими ҳалок бўлди. Яна уч киши жароҳат олди.
Adimlar журнали Туркиянинг «Буюк Шарқнинг исломий истилочилари фронти» радикал ташкилотига алоқадор.
Изоҳ (0)