Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Яманда исёнчи хусийлар жойлашган нуқталарга зарбалар берди ҳамда Санада улар назорати остидаги авиабазани ва бир нечта арсенални вайрон қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Бундан ташқари, ҳаво операцияси чоғида Саудия Арабистони самолётлари исёнчилар ҳаво ҳужумига қарши объектларининг кўпчилигини йўқ қилди.
Аввалроқ Яман пойтахти Санада Форс кўрфазининг қатор мамлакатлари авиаҳужумлари натижасида 20 дан ошиқ киши ҳалок бўлиб, 30 дан зиёди ярадор бўлгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Қуролли кучлари Яман ҳудудида ўз кампаниясини бошлади. Яман расмий ҳукуматини ҳимоя қилиш бўйича жанговар операцияда яна тўққиз давлат, жумладан Қувайт, Баҳрайн, БАА ва Қатар қўшинлари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)