Марсел прокурори Брис Робен Airbus А320’нинг иккинчи учувчиси самолётни атайлаб қулатмоқчи бўлганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг аниқлик киритишича, иккинчи учувчи кабина ичида бўлган.
Аввалроқ Airbus А320 самолётининг иккинчи учувчиси атайлаб ҳаво кемаси командирига кабина эшигини очмагани маълум бўлган эди. «Қора қути»дан олинган ёзувда учувчи қайтадан кабинага кирмоқчи бўлгани, бироқ буни уддалай олмаганини эшитиш мумкин. Учувчи дастлаб эшикни секин тақиллатган, сўнг қаттиқроқ урган, шундан кейин эса эшикни уриб синдирмоқчи бўлган, бироқ уддалай олмаган. Охир-оқибат у кабинага кира олмаган.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Альп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)