Germanwings авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган Airbus А320 лайнери йўловчилари сўнгги лаҳзаларгача ҳалокат яқинлашаётганини англамаган. Бу ҳақда матбуот анжуманида Марсель прокурори Брис Робен айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Тахминимча, самолёт ҳалокати қурбонлари сўнгги лаҳзаларга қадар офат яқинлашаётганини англамаган — қичқириқлар бевосита қулашдан олдин, энг сўнгги дақиқаларда бошланган», — деди Робен.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Альп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)