Украинада Виктор Янукович лавозимидан ағдарилгач, унинг Межигорьедаги қароргоҳидан олтин батон ва бошқа қимматбаҳо буюмлари йўқолди, дея хабар бермоқда Meduza Олий рада депутати, коррупцияга қарши кураш бўйича парламент қўмитаси котиби Дмитрий Добродомовга таяниб.
Депутат сўзларига кўра, унинг сўровига жавобан Украина Бош прокуратураси батоннинг қаердалиги номаълумлигини айтган ва унинг бошқа буюмлар билан бирга ўғирланганлигини тахмин қилган.
Виктор Янукович лавозимидан ағдарилгач, унинг Межигорьедаги қароргоҳига истаган кишилар ташриф буюриши мумкин бўлди. Ташрифчилар қароргоҳдаги қимматбаҳо жиҳозларни суратга олиб, интернетга жойлай бошлади. Олтин батон — икки килограммлик пресс-папье Межигорьенинг энг машҳур буюмига айланди.
Изоҳ (0)