Украина Олий радаси 2015 йилда бошқа мамлакатлар Қуролли кучлари бўлинмаларининг Украина ҳудудига киришига рухсат берди, дея хабар бермоқда «Лига. Новости».
Бу йил Fearless Guardian 2015 Украина-Америка ҳарбий ўқув машғулотлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Украина Қуролли кучлари ва Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари жанговар тайёргарлиги даражасини НАТО стандартлари бўйича мукаммаллаштиришга қаратилган машғулотларга 2200 нафар ҳарбийлар жалб этилади.
Шунингдек, Америка ва Польша билан ҳамкорликда бошқа ўқув машқларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)