Сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдириб кетилиши бўйича ишнинг асосий фигуранти Заур Дадаев ўзининг дастлабки иқрор бўлувчи кўрсатмаларида унга жиноятни ташкиллаштиришда «Русик» лақабли Чеченистон фуқароси ёрдам берганини айтган эди, деб ёзади «РБК».
007 рақамли Mercedes МL автомобили бўлган «Русик» унга патронли ПМ тўппончасини ва ZAZ Chance автомобилини келтириб берган. Қотилликдан бир неча соат ўтиб, тўппончани «Русик»нинг одами олиб кетган, «Русик»нинг ўзи эса жиноятдан бир кун ўтиб, Дадаевни аэропортга олиб борган, у у ердан Грознийга учиб кетган. Таъкидлаш жоиз, бу Дадаевнинг дастлабки кўрсатмалари бўлиб, бир ҳафта аввал у буларни рад этди.
Аввалроқ ишнинг яна бир фигуранти Темирлан Эскерханов Дадаевнинг «Север» батальони бўйича собиқ сафдоши Руслан Геремеевнинг 007 рақамли Mercedes МL автомобили борлигини айтган эди. Дадаевнинг ўзи эса «Русик» билан савдо марказида тасодифан танишиб қолганлигини таъкидлаган. Дадаев қотилликни ғаразли мақсадда амалга оширганлигини рад этди ва «Русик» жиноятга тайёргарлик чоғида уларга 5 миллион рубль ваъда қилганлигини айтди.
«Новая газета» маълумотларига кўра, Руслан Геремеев Давлат думаси депутати Адам Делимханов ва Чеченистондан сенатор Сулаймон Гремеевнинг жиянидир. Айни пайтда у Грознийда Чеченистон кучлари қатъий назорати остида сақланмоқда.
Изоҳ (0)