«Ўзэкспомарказ» миллий кўрагазмалар мажмуасида Uzbekistan Industrial Forum 2015 еттинчи халқаро саноат форуми бошланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Жорий йилги халқаро форум металлургия, металлга ишлов бериш, машинасозлик – UzMetalMashExpo, махсус техника ва бутловчи буюмлар – UzSpecTechExpo, тоғ-кон саноати технология ва ускуналари – UzMiningExpo, кимё саноати, пластмасса ва полимерлар ишлаб чиқариш ҳамда уларга ишлов бериш – UzChemPlastExpo, хавфсизлик технологиялари ва ҳимоя воситалари – UzSecureExpo, саноатни автоматлаштириш, ахборот технологиялари ва дастурий таъминот – UzAutomationExpo ихтисослаштирилган кўргазмаларини ўз ичига олган.
Форумда Ўзбекистон, Германия, Швейцария, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея, Италия, Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Украина, Россия, Қозоғистон каби 16 давлатдан элликдан зиёд компания иштирок этаётир. Уларнинг фаолияти тоғ-кон, металлургия, энергетика тармоқларида саноат автоматика қурилмалари, айрим таркибий қисмлар ва комплексларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда фойдаланишга топширишга қаратилган. Кенг турдаги энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва биноларнинг хавфсизлик тизимлари намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)