Better Cotton Initiative (BCI) дастури вакиллари Тошкентда «Ўзбекенгилсаноат» ДАК раҳбарияти билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Унда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
BCI — пахта ўстириш усулларини яхшилаш тарафдори бўлган халқаро нотижорий ташкилот. H&M, Levi’s, Adidas, Nike ва бошқа кўплаб трикотаж маҳсулотлар брендлари BCI дастури бўйича ўстириладиган пахта хомашёсини сотиб олади.
Учрашувда дастур мутахассислари таъкидлаганидек, BCI методологиясини қўллаш ўзбек фермерларига етиштириладиган пахта ҳажмини кўпайтириш имконини беради.
Изоҳ (0)