«Йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш бўйича Тошкент заводи» АЖ трамвай вагонларини капитал таъмирдан чиқариш ва улардан фойдаланиш муддатини узайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда, деб ёзади «12news.uz» корхона вакилларига таяниб.
Маълум бўлишича, ушбу лойиҳа «Тошкент трамвайи» ДУК буюртмасига биноан амалга оширилмоқда.
«Заводда шунингдек метро вагонлари учун 90 та янги махсус аравачалар ҳам чиқарилди, улар учун сертификат олиб бўлинди», — деди завод вакили.
Изоҳ (0)