Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сайти — agro.uz модернизация қилинди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz». У 2015 йил 10 мартда ишга туширилди.
Сайтнинг янги версияси аввалгиси каби «1C-Битрикс: Сайтни бошқариш» платформасида ишлаб чиқилган, бироқ кенгайтирилган функционал имкониятлари, мослашувчанлиги ва замонавий дастурлаш воситалари қўлланилганлиги билан фарқланади.
Сайтга қўшимча равишда овознинг жўр бўлиши, раҳбар қабулига кириш учун онлайн равишда рўйхатдан ўтиш, топилган хато ҳақида хабар бериш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар статистикаси, мурожаат статусини текшириб кўриш, сайтдаги ташрифчилар сонини кўриш ва бошқа имкониятлар қўшилди.
Изоҳ (0)