«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Самарқандга махсус реклама тарифининг амал қилиш муддатини 2015 йилнинг 25 октябрига қадар узайтирди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
Реклама акцияси доирасида иқтисодий классга пасайтирилган махсус тариф бўйича авиачипталар харид қилиш мумкин.
Авиачипта нархи бир томонга 16 еврони ташкил қилади.Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмларда амалга оширилади.
Изоҳ (0)