Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотиклар устидан назорат бўйича миллий ахборот-таҳлилий марказ, ташқи ишлар вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2015 йил 9—17 март кунлари Вена шаҳрида бўлиб ўтган 58-сессияси ишида қатнашди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Тадбирда БМТга аъзо мамлакатларнинг юқори лавозимли шахслари иштирок этиб, наркотиклар контрабандаси соҳасидаги замонавий мойилликлар, шунингдек халқаро даражада наркотик ва психотроп моддалар тарқалиши муаммосига қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)